+ 998 71 254 73 73
info@uzphm.uz

+ 998 71 254 73 73
info@uzphm.uz

Даврий инспекция, шамоллатиш тизимларини тозалаш ва дезинфекция хизматлари

Доимий равишда ифлосликлар, чанг ва ёғли бирикмалар вентиляция каналлари ва шахталар деворларида тўпланади, микроорганизмларнинг турли шакллари: бактериялар, юқимли касалликлар патогенлари ривожланади.

Ушбу тизимлар ҳолати етарли даражада назорат қилинмаганида, инфекцион касалликларни тарқатувчи ва моғор споралари шахталар деворларидан кўчади ва барча хоналарга аэрозол сифатида эркин харакатда ўтади. Шундай қилиб, улар одамлар учун кўринмас, лекин улар диддий хавф туғдиради.

Юқорида тавсифланган жараёнларни фаоллаштиришга йўл қўймаслик учун компаниямиз даврий инспекция, биноларни шамоллатиш тизимларини ўз вақтида тозалаш ва дезинфекция қилиш бўйича хизматларни таклиф этади.

Портлаш ёки ёнғин хавфини бартараб этиш учун  тегишли воситалардан фойдаланган ҳолда барча ишлар малакали мутахассислар амалга оширади. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича амалдаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва вентиляция ускуналари учун тузилган паспортларнинг талаблари қатъиян амал қилинади.

Шуниндек, ҳар бир шамоллатиш  мосламаси учун ҳизмат кўрсатиш маълумотларга асосланиб, шамоллатиш моддаларининг физик-кимёвий хусусиятларига ва чанг-ҳаво ва газ-буғ-шамол аралашмалари параметрларига қараб даврий тозалаш жадвалинини тузишимиз мумкин.

Санитария талабларига мувофиқ шамоллатиш тизимларини тозалаш қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

  • Офислар, савдо марказлари ва маъмурий бинолар – каналларни йиллик тозалаш
  • Ишлаб чиқариш корхоналари – йилига камида 2 марта
  • Соғликни сақлаш ва умумий овқатланиш ташкилотлари – уч ой ичида (чорак йил) бир марта
  • Болалар боғчалари, мактаблар ва бошқа таълим муассасалари- йилига икки марта