+ 998 71 254 73 73
info@uzphm.uz

+ 998 71 254 73 73
info@uzphm.uz

В. Воходов номидаги РИЖМ биноси техник бўлинмасининг ИВваХМ мухандислик тизимларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш


2015 йилдан бошлаб O’ZPROMHOLODMONTAJ компанияси умумий қурилиш ишларини бошлайди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири тошириғи бўйича академик Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказининг биносининг техник қисмини иситиш, вентиляция ва хавони тозалаш учун мухандислик тизимларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

 

Компаниянинг мутахассислари Марказнинг еттинчи қаватида замонавий технология билан жиҳозланган, масофавий боқариладиган барча муҳандислик коммуникациялар (иқлим назорати, иситиш, сув таъминоти, вентиляция) ўрнатган ва бешта замонавий операция хонаси қурдилар.

 

Бундан ташқари, УзПХМ  мутахассислари олдида операция бўлимларида, мураккаб операциялар давомида, шу жумладан очик юрак хирургик амалиётида, хавони максимал тозалаш вазифаси қўйилган. Хавони тозалигига юкори талаб кўйилишининг сабаби шундаки, хонадаги ҳавони етарли даражада тоза бўлмаслиги опрециядан сўнги мураккабликка олиб келиши. Ушбу масалани ечиш учун абсолют юқори самарали, микрон ва субмикрон заррачаларни ушлаб қолувчи, фильтрлар ўрнатилди. Фильтрлар мухитдаги керакли даражадаги ифлосликлар сатҳ назоратини кафолатлайди ва дунъё амалиётидаҳаводаги жуда майда заррачалар ғ батерия, вирусларни 99,999995% гача ажратиб олиш қобилиятида ишлатилади.