+ 998 71 254 73 73
info@uzphm.uz

+ 998 71 254 73 73
info@uzphm.uz

Компания ҳақида

O’ZPROMHOLODMONTAJ компанияси Ўзбекистондаги иқлим назорати устида ишлайдиган компанияларнинг орасида етакчи деб ҳисобланади. Биз, иситиш, вентиляция, ҳавони тозалаш ва саноат ва фуқаролик фойдаланиш учун мўлжалланган биноларни иситиш, вентиляция ва ҳавони мўтадиллаш, совитишни лойиҳалаштириш, шуниндек ускуналарни танлаш ва етказиб бериш, ўрнатиш учун хизматларни тақдим этиш, ишга тушириш, ОВиК ускуналари кафолатли  хизмат кўрсатишни амалга оширамиз.

Биз юқори сифатли хизматларни тўлиқ доирада – индивидуал ишлардан тортиб тугатилган лойҳаларни ташкил қилишгача таъминлаймиз.

OOO «O’ZPROMHOLODMONTAJ» лойиҳалаш бўлими сиз учун вентилция тизимлари, ҳавони мўтадиллаш, иситиш бўйича вазифа ишлаб чиқади. Савдо бўлими Сизнинг илтимосингизга яраша иситиш, шамоллатиш, ҳавони тозалаш учун асбоб-ускуналар учун коммерция таклифини беради. Хизмат кўрсатиш бўлими сифатли хизмат кўрсатиш учун тажрибали мутахассисларни тақдим этади.

Шу билан бирга «O’ZPROMHOLODMONTAJ» компанияси Ўзбекистонда ягона авторлик ўрнатиш ва хизмат кўрсатиш маркази бўлгани учун, у CIAT (Франция) компаниясининг ускуналарига хизмат кўрсатади. Ушбу компания саноат шамоллатиш, иситиш ва совитиш тизимлари учун асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришда Европада етакчидир.

Ўзбекистон Республикаси бозорида 10 йилдан зиёд вақт мобайнида фаол ривожланиб келаётган компаниямиз Тошкент давлат университети, Ўзбек тили ва адабиёти университети, Ўзбекистон Республикаси Сенат биноси, Қарши шаҳридаги касалхоналар мажмуаси, Самарқанддаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабристонинг ёдгорлик мажмуаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортининг учиб келганлар зали, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, академик В. Вохидов номидаги РИЖМ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар академияси каби кенг кўламли ва қизиқарли лойиҳаларни амалга оширди.

Биз ўз обрўимизни қадрлаган ҳолда, сифатли ускуналар тақдим этамиз. Шунинг учун биз фақат етакчи Европа ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик қиламиз. Технологияларнинг ривожланиши кун сайин ортиб бораётган замонавий дунёда биз бозорда барча янги маҳсулотларни кузатиб борамиз ва уларни лойиҳаларимизда қўллашни амалга оширамиз, мижозларга қулайлигини таъминлаймиз ва харажатларини оптималлаштирамиз. Мутахассисларимиз Европадаги етакчи ишлаб чиқарувчи корхоналарда мунтазам равишда хизмат кўрсатишнинг енг юқори даражасини таъминлаш борасида малака оширадилар.