+ 998 71 254 73 73
info@uzphm.uz

+ 998 71 254 73 73
info@uzphm.uz

Ҳамкорлар

CIAT 1934 йилда ташкил этилган. Дунёдаги 50+ мамлакатда яхши ривожланган савдо тармоғи туфайли бугунги кунда дунёнинг етакчи вентиляция, иситиш ва совитиш учун асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. CIAT ОВиК ускуналарини лойиҳалайди,ишлаб чиқаради ва сотади. Ҳозирги кунда бутун дунёда 10 миллиондан ортиқ CIAT маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. CIATнинг барча ускуналари  EUROVENT стандартларининг юқори талабларига мувофиқ сертификатланган. 2009 йилдан бери CIAT ускуналарига Ўзбекистоннинг миллий сертификати берилган.

O’ZPROMHOLODMONTAJ – бизнинг компаниямизга кўп йиллик ҳамкор бўлиб келаётган CIAT (Франция) ускунасига хизмат кўрсатиш бўйича Ўзбекистонда ягона ваколатли ўрнатиш ва сервис маркази ҳисобланади.

Tecofi компаниясм – саноат иситиш ва совитиш тизимлари учун кенг  ассотимент маҳсулот ишлаб чиқаради ва хавони мўтадиллаш ва иситиш учун клапанларнинг тўлиқ тўпламини таклиф этади. Маҳсулотлар қаторига  сув таъминоти ва иситиш тармоқларида фойдаланиш учун мўлжалланган турли ҳилдаги жўмрак ва хоказо ускуналар киради. Маҳсулот ишлаб чиқаришда атроф-муҳитни яхшилашига қаратилган чора-тадбирларга алоҳида этибор қаратилади. Глобал атроф-муҳит муаммоларини ҳал қилишда компаниянинг иштироки шундаки, у  сув, ҳавонга ишлов ва қайта ишлов тизимларига ускуналарни кўплаб лойиҳалайди ва саноат корхоналари хамда саноат тозалаш иншоатларига фуқоролик объектлар учун етказиб беради.

Honeywell International, Inc. – АҚШнинг йирик электрон бошқарув тизимлари ва автомалаштириш тизимини ишлаб чиқарувчи корпорация. Honeywell автоматлаштириш ва бошқарув тизимлари иқтисодий самарадорлигини оширади, атроф-муҳитни, одамларни, активларни ва биноларни ҳимоя қилади. Honeywell автоматизация технологиялари ва ечмлари биноларни таъмирлаш қийматини камайтиришни таъминлайди. Honeywell маҳсулотилари, хизматлари ва технологиялари дунёнинг 100 миллиондан ортиқ уйларига ва 5 миллиондан ортиқ биноларида фаолият юритади.
Италиянинг «Carel» компанияси – ҳаво намлаш қурилмаларини чиқаради, дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Сarel автоматик иқлим технологияларнинг етакчи ишлаб чирувчилари томонидан совитиш, вентиляция ва ҳавони тозалаш тизимларини қуриш учун ишлатилади. Компаниянинг асосий маҳсулотлари: контроллерлар, датчик ва бажариш механизмлари. Автоматик бошқарув ва назорат қилиш тизимларида бошқарув шчитлари, фойдаланувчи терминаллар, алоқа шлюзлар ва тегишли дастурий таъминот ускуналари ҳам қўлланилади.
Франциянинг Desjoyaux компанияси бассейн қурилишида ихтисослашган ва дунёнинг энг йирик хусусий ва жамоат ҳавзаларининг йирик ишлаб чиқарувчиси бўлиб, барча қитъаларга йилига 14 мингдан ортиқ ҳавзаларни етказиб беради. Desjoyaux – иккита махсус концепциянинг асосчисиси: моноблокли лойиҳа ва қувурсиз филтрлаш тизимидан фойдаланиш.
WILO SE – иситиш, ҳавони тозалаш, вентиляция, сув билан таъминлаш ва дренаж бўйича тизимларни ва насосларни етакчи ишлаб чиқарувчиларидан биридир. WILO ушбу ускуналарни ишлаб чиқаришда Европа етакчидир. WILO ускунаси лойиҳа ва ишлаб чиқаришнинг юқори сифатига, ўрнатиш ва ишлатиш қулайлигига боғлиқдир.
  Aldes – индивидуал ва хусусий бинолардан савдо ва ишлаб чиқариш жойларига қадар одамлар яшайдиган ва ишлайдиган биноларга юқори сифатли шамоллатиш ва қулайликларни таъминлаш учун мўлжалланган маҳсулотлар – панжара, диффузор, тутун тўхтатувчи ва бошқа маҳсулотларни таклиф этади.  Aldes вентиляция тизимлари ҳаво сифатини, энергия сарфини камайтириш ва бинолардаги қулай ҳароратни кафолатлайди.
Belgiyaning «Jaga» компанияси иссиқлик, совитиш ва вентиляция ечимларни ҳал қилувчи энг катта ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади. 60-йиллардан бошлаб, «Jaga» ўзининг техник ва эстетик жиҳатдан янги тушунчалари ва маҳсулоларини тақдим этиб хаммани ҳайратда қолдирди. Jaga 400 кишини иш билан таъминлайди, улар биргаликда йилига 50 миллион евроли айланма маблағни хосил қилади. Eвропа, Австралия, Хитой, Япония, Канада ва Россиянинг экспорти турли мамлакатларда «Jaga» жаҳоннинг 1-чи ўйичиси деб тан олишади!  «Jaga» нинг паст ҳароратли технологиялари турли мамлакатлардаги турли мустақил идоралар томонидан тестдан ўтказилди ва ҳар сафар жиҳозлар барча хусусиятларида энг яхши кўсаткичларга эришади.

Туркиянинг «Izocam» компанияси турар-жой, мамурий, саноат, омборхона ва саноат музлаткичларини иссиқлик изоляцияси учун иссиқлик изоляция материалларини тақдим этади. Бугунги кунда,  иссиқлик, совуқ, шовқин, ёнғин ва сувдан ҳимоя қилувчи техник маслаҳат хизматлари ва кенг маҳсулотлар турига эга бўлган холда Izocam компанияси етакчи корхона деб ҳисобланади. «Izocam» халқаро стандартларга жавоб берадиган юқори технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқаради, улар жаҳоннинг кўпгина мамлакатларига, шу жумладан, Ўзбекистонга экспорт қилинади. Туркияда ва унинг қўшни мамлакатларида ишончли шерик сифатида компания саноат секторида соғлом ўсишни, энергия самарадорлигини шоиришни, одамлар манфаати учун иссиқлик изоляциясининг афзалликларини оширишни ва шунинг учун атроф муҳитни сақлаб колишга интилади.